locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Real» Чемпионлар Лигаси умумий босқичида 9,2 млн евро йўқотди

Агар мадридликлар плей-офф босқичидан ўта олмаса яна 11 млн евро йўқотиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Real» клуби учун Европа Чемпионлар Лигасининг янги формати нафақат майдонда, балки молиявий жиҳатдан ҳам анча қимматга тушмоқда. «Қироллик клуби» мусобақанинг умумий босқичидаёқ 9,2 миллион евро даромаддан маҳрум бўлди. Бу ҳақда нуфузли AS нашри хабар тарқатди.

Биринчи навбатда, «Liverpool», «Manchester City» ва «Benfica»дан қабул қилинган мағлубиятлар туфайли «қаймоқранглилар» ғалаба учун бериладиган 6,3 миллион евродан қуруқ қолишди.

Иккинчидан, сўнгги турдаги омадсизлик сабаб жамоа турнир жадвалида 3-ўриндан 9-ўринга шўнғиди. Бу эса яна 1,9 миллион евро бой берилди дегани. Шунингдек, «Real» тўғридан-тўғри нимчорак финалга чиқмагани учун 2 миллион эмас, балки плей-офф босқичи учун атиги 1 миллион евро оладиган бўлди.

Ҳозирча Мадрид гранди умумий босқичдан 39 миллион евро ишлаб олди. Аммо хавф ҳали олдинда. Агар «қаймоқранглилар» плей-офф босқичида Лиссабоннинг «Benfica» жамоасидан ўта олмаса, яна 11 миллион евродан айрилиб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Real» ва «Benfica» ўртасидаги баҳслар плей-оффнинг энг марказий ўйинларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг