locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» бош мураббий лавозимига Артета номзодини кўриб чиқмоқда

Испаниялик мутахассиснинг «Арсенал» билан тузган шартномаси 2027 йилда якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» бош мураббий лавозимига Артета номзодини кўриб чиқмоқда
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби жамоа бош мураббийлиги лавозими учун эҳтимолий номзодларни ўрганмоқда. Улар орасида Лондоннинг «Арсенал» клубини бошқараётган испаниялик мутахассис Микел Артета ҳам бор. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, «қироллик клуби»нинг амалдаги бош мураббийи Алваро Арбелоа келаси мавсумда ушбу лавозимда қолиши эҳтимоли паст. Шунга қарамай, ҳозирда «Арсенал» спорт директори Андреа Берта ва Артета ўртасида 43 ёшли мутахассиснинг янги шартномаси бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Артета 2019 йил декабр ойидан буён «Арсенал»ни бошқараб келмоқда. Унинг қўл остида лондонликлар Англия Кубогини ва икки марта Англия Суперкубогини қўлга киритган. Мутахассиснинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг