locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» биринчи, «Барселона» тўққизинчи — IFFHS сўнгги 5 йилликнинг энг яхши клублари рейтинги эълон қилинди

Ташкилот очколар қай тартибда ҳисоблангани борасида батафсил маълумот бермаган, бироқ ҳар бир жамоанинг кўрсаткичлари аниқ баллар билан белгиланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2021-йилнинг 1-январидан 2025-йилнинг 31-декабрига қадар бўлган давр учун дунёдаги энг яхши клублар рейтингини тузиб чиқди.

Ташкилот очколар қай тартибда ҳисоблангани борасида батафсил маълумот бермаган, бироқ ҳар бир жамоанинг кўрсаткичлари аниқ баллар билан белгиланган. Унга кўра, Мадриднинг «Реал» клуби 1753 очко билан сайёрамизнинг энг яхши жамоаси деб топилди.

Таъкидлаш жоизки, «қаймоқранглилар» ушбу давр мобайнида икки бор (2022 ва 2024-йиллар) Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

1. «Реал Мадрид» (Испания) — 1753 очко

2. «Манчестер Сити» (Англия) — 1605

3. «Фламенго» (Бразилия) — 1536

4. «ПСЖ» (Франция) — 1470

5. «Палмейрас» (Бразилия) — 1449

6. «Бавария» (Германия) — 1433

7. «Интер» (Италия) — 1430

8. «Челси» (Англия) — 1334

9. «Барселона» (Испания) — 1332

10. «Ливерпуль» (Англия) — 1265

Маълумот учун, ушбу рейтингда Англия жамоалари сони жиҳатдан устунлик қилмоқда (3 та). Шунингдек, Бразилиянинг иккита клуби («Фламенго», «Палмейрас») кучли бешликдан жой олгани ҳам эътиборга молик.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг