locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» «Бенфика»га қарши ўйиндан сўнг Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин

Аввалроқ Мадрид клуби «Осасуна»га имкониятни бой бериб қўйганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Реал Мадрид» бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лиганинг 25-турида «Осасуна»дан қабул қилинган мағлубиятдан (1:2) сўнг мураккаб ҳолатга тушиб қолди. Sport.es нашри хабарига кўра, Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика»га қарши жавоб ўйини (25 февраль) мутахассиснинг Мадрид клубидаги келажагини белгилаб бериши кутилмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «қаймоқранглилар» футболчилари «бўлаётган воқеаларга нисбатан ишончни йўқотишни бошлаган, клуб раҳбарияти эса Арбелоанинг тактикасига тушуна олмаяпти».

«Қироллик клуби» мутасаддиларига мураббийнинг ўйинчилар кўнглини олишга қаратилган қарорлари ҳамда учрашув давомидаги тушунарсиз алмаштиришлари маъқул келмаяпти.

«Реал» раҳбарияти ҳамкорликни давом эттириш учун Арбелоадан соврин кутмоқда. Агар «Бенфика» билан баҳсда муваффақиятсизликка учралса, 43 ёшли мутахассис билан шартномани бекор қилиш эҳтимолдан холи эмас.

Шуни ҳам айтиш жоизки, клуб раҳбарияти воқеаларнинг бундай ривожидан қочишга ҳаракат қилмоқда. Сабаби, ҳозирда муносиб номзод йўқлиги ва февраль ойида бир мавсумнинг ўзида учинчи мураббийни тайинлаш учун жуда эрта муддат эканлиги ҳисобга олинган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг