locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» «Барселона» ва Негрейра иши бўйича УЕФАга 50 минг саҳифалик материал тақдим этди

«Барселона» 2001 йилдан 2018 йилгача Негрейрага жами тахминан 8,4 миллион евро тўлаганликда айбланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» «Барселона» ва Негрейра иши бўйича УЕФАга 50 минг саҳифалик материал тақдим этди
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Европа футбол ассоциациялари иттифоқига (УЕФА) «Барселона»нинг Испания ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейра билан алоқаларига оид 50 минг саҳифалик материалларни тақдим этди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Қироллик клуби» «Барселона» Негрейрага пул тўлаган 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда қўлга киритган барча совринларидан маҳрум этилишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда «Барселона»га Испания футбол короллик федерациясида (RFEF) фаолият юритган ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейрага тўловлар амалга оширилгани бўйича пора бериш айбловлари қўйилган эди.

«Барселона» 2001 йилдан 2018 йилгача Негрейрага жами тахминан 8,4 миллион евро тўлаганликда айбланган.

Каталония клуби версиясига кўра, Негрейра ҳакамликка оид техник ҳисоботлар тайёрлайдиган ташқи маслаҳатчи сифатида ишга жалб қилинган. CTA собиқ вице-президенти эса ҳакамларга таъсир ўтказиш мақсадида пора олганини инкор этмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг