locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Асенсио борасида бир қарорга келди

Испаниялик футболчига “Челси” ва “Ливерпуль” клублари қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” марказий ҳимоячи Раул Асенсио билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, испаниялик футболчига “Челси” ва “Ливерпуль” клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, Мадрид клуби яқин вақт ичида Асенсиони сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Раул Асенсио “Реал Мадрид” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 80 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатма қайд этган. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031-йил ўртасигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсумда ҳали “Реал Мадрид” сафида майдонга тушмади. Шунга қарамай, клуб унинг хизматларидан воз кечиш ниятида эмас.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг