locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” “Арсенал”нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” “Арсенал”нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби “Арсенал”нинг чап қанот ҳимоячиси Майлс Льюис-Скеллига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” “Арсенал” ва 18 ёшли футболчи ўртасида шартномани узайтириш борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолганидан хабар топган.

Таъкидланишича, “канонирлар” Льюис-Скеллини клубда сақлаб қолиш учун бор кучини ишга солмоқчи.

Маълумот учун, Льюис-Скелли жорий мавсум АПЛда 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган. Унинг Transfermarkt’даги нархи 28 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг