locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” “Арсенал\"дан қасос олишнинг бошқа йўлини топди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” “Арсенал"дан қасос олишнинг бошқа йўлини топди
ФОТО: Arsenal.com

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес ёзги трансферлар вақтида “Арсенал”нинг марказий ҳимоячиси Уильям Салибани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Қироллик клуби” президенти 24 ёшли француз футболчиси учун “канонирлар”га 90 миллион евро дан кўпроқ маблағ таклиф қилади.

Ўз навбатида, “Арсенал” ҳам жамоа етакчиси билан шартномани 2027-йилгача узайтириш устида иш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Салиба жорий мавсум барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг