locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Арбелоани истеъфога чиқаришни кўриб чиқмоқда — манба

Мадридликлар кеча сенсацион тарзда Испания Кубогидан чиқиб кетди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти бош мураббий Альваро Арбелоанинг яқин орада истеъфога чиқарилиши эҳтимоли борасида иккиланиб ўтиргани йўқ. Агар мутахассис жамоага мос келмайди, деган хулосага келинса, клуб кескин қарор қабул қилишга тайёр.

Шу билан бирга, Испания Кубогидаги аламли мағлубиятга қарамай, клуб ичида Арбелоа камида яна бир учрашувда ўзини кўрсатиш имкониятига лойиқ, деган фикр устунлик қилмоқда. Бу ҳақда The Touchline нашри X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Арбелоа бошқарувидаги илк ўйинда «Реал» кутилмаганда Испания Кубоги 1/8 финалида «Альбасете»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа ушбу лавозимда ўз ватандоши Хаби Алонcони алмаштирган эди. «Реал» кейинги учрашувини Ла Лига доирасида «Леванте»га қарши ўтказади. Мазкур баҳс 17 январь куни бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг