locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Араужуни трансферлар рўйхатига киритди

Футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.
«Реал» Араужуни трансферлар рўйхатига киритди
ФОТО: Getty images

«Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью «Бенфика» марказий ҳимоячиси Томаш Араужуни жамоанинг трансфер рўйхатига киритди. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес де Мон ижтимоий тармоқда хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирча «қироллик клуби» 24 ёшли футболчини сотиб олиш бўйича аниқ қадамлар ташлагани йўқ.

Ўтган мавсумда Араужу барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амал қилаётган шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг