«Реал» Алаба бўйича бир қарорга келди
33 ёшли футболчининг “қироллик” клуби билан шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади.
ФОТО: Getty images
“Реал” клуби келаси ёзда австриялик ҳимоячи Давид Алаба билан хайрлашади. Бу ҳақда Tribal Football хабар берди.
Манбага кўра, томонлар келишувни узайтирмайди. 33 ёшли футболчининг “қироллик” клуби билан шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади.
Шу тариқа, Алаба ёзда Мадрид грандини эркин агент сифатида тарк этади. Жорий мавсумда у Ла Лига доирасида бор-йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди.
Агар у жамоани тарк этадиган бўлса, МЛСга йўл олиши мумкин. Унга океан ортидан вариантлар бор.
Розикжон Султонмуродов
Журналист