«Реал» ҳақида чиқаётган сўнгги гап-сўзлар асоссиз — AS
Охирги пайтларда клуб ичида муаммолар борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ичида ёки жамоа кийим алмаштириш хонасида муаммолар борлиги ҳақидаги хабарлар асоссиздир. Бу ҳақда AS нашри хабар беради.
Манбага кўра, футболчилар ҳанузгача бош мураббий Хаби Алонсога тўлиқ ишонч билдирмоқда.
Чемпионлар лигасида «Ливерпуль»га қарши ўйиннинг (1:0) сўнгги дақиқаларида Трент Александр-Арнольднинг майдонга туширилиши дастлаб жамоада саволлар туғдирган бўлса-да, ҳозир бу масала ҳеч қандай муаммо сифатида кўрилмаяпти.
Шунингдек, Алонсо жамоа ўз барқарорлигини йўқотганини тушунади, аммо «Қироллик клуби»да ишлаш нақадар мураккаб эканини ҳам яхши билади ва ташқи босимдан қўрқмайди.
Насрулло Каримов
Журналист