locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«RB Лейпциг»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Ян Диомандe Бундеслигада трансфер қиймати энг тез ўсган футболчи бўлиб турибди

Transfermarkt портали 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра Германия Бундеслигасида трансфер қиймати энг юқори суръатларда ўсган футболчилар рейтинги янгиланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«RB Лейпциг»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Ян Диомандe Бундеслигада трансфер қиймати энг тез ўсган футболчи бўлиб турибди
photo: gettyimages

Transfermarkt портали 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра Германия Бундеслигасида трансфер қиймати энг юқори суръатларда ўсган футболчилар рейтинги янгиланди. Рўйхатда «RB Лейпциг»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Ян Диомандe пешқадамлик қилмоқда — унинг нархи бирданига 15 миллион еврога кўтарилди.

Шунингдек, «Бавария» юлдузи Майкл Олисе ва «Боруссия Дортмунд» ярим ҳимоячиси Жоб Беллингемнинг ҳам бозор қийматида сезиларли ўсиш (10 миллион евродан) кузатилган. Эътиборли жиҳати, Олисе 150 миллион евролик кўрсаткич билан лигасининг энг қиммат футболчиси мақомини мустаҳкамлади.

Бундеслиганинг нархи энг кўп ошган футболчилари — топ-10 (27 май, 2026 йил):

Ян Диомандe («RB Лейпциг») — € 90 млн (+ € 15 млн).

Александар Павлович («Бавария») — € 90 млн (+ € 15 млн).

Ёхан Манзамби («Фрайбург») — € 50 млн (+ € 15 млн).

Кайсю Санo («Майнц») — € 40 млн (+ € 15 млн).

Игор Матанович («Фрайбург») — € 22 млн (+ € 12 млн).

Самуеле Инасио («Боруссия» Дортмунд) — € 15 млн (+ € 12 млн).

Майкл Олисе («Бавария») — € 150 млн (+ € 10 млн).

Саид Эл-Мала («Кёльн») — € 45 млн (+ € 10 млн).

Жоб Беллингем («Боруссия» Дортмунд) — € 40 млн (+ € 10 млн).

Кристоф Баумгартнер («RB Лейпциг») — € 40 млн (+ € 10 млн).

Бу кўрсаткичлар ёш иқтидорларнинг жорий мавсумда нечоғлик катта сакрашга эришганини ва Бундеслига клубларининг скаутинг тизими самарадорлигини яна бир бор исботламоқда. Кейинги трансфер ойнасида ушбу футболчиларга бўлган қизиқиш янада ортиши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг