Раян Гваранберх — АПЛда тўпга эгалик қилиш бўйича энг яхши футболчи
ESPN телеканали Gradient Sports’нинг батафсил маълумотларига таянган ҳолда Англия Премьер-лигасининг энг яхши ва энг ёмон ўйинчилари янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, «Ливерпуль» яримҳимоячиси Раян Гравенберх жорий мавсумда тўпга эгалик қилиш бўйича энг яхши футболчи бўлиб турибди.
Рейтингда Гравенберхнинг босим остида бурила олиш ва ҳимоячиларни ортда қолдириш қобилияти алоҳида қайд этилган. Шунингдек, у тўпни етказиб бериш кўрсаткичи бўйича кетма-кет иккинчи йилдирки лигада пешқадамлик қилмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда яримҳимоячи барча турнирлар доирасида 32 та ўйинда иштирок этди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 4 та голли узатма мавжуд. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозордаги қиймати 90 миллион еврога тенг.