locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Раян Гарсиянинг уйини тунраб кетишга уринишди — TMZ

Ҳодиса 26 феврал куни бўлиб ўтган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Яримўрта вазн тоифасида WBC чемпионлик камари соҳиби Раян Гарсиянинг Лос-Анжелесдаги (Калифорния штати, АҚШ) хонадонига 26 феврал куни оқшом пайтида номаълум шахс бостириб киришга уринди. Бу ҳақда TMZ портали хабар тарқатди.

Мавжуд маълумотларга кўра, босқинчи девордан ошиб ўтиб, Гарсиянинг уйига киришга ҳаракат қилган. Бироқ воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тезкорлик билан етиб келгани сабабли, жиноятчи қочиб кетишга улгурган. Ҳодиса юз берган вақтда Раян Гарсиянинг уйда бўлган-бўлмагани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Маълумот ўрнида, Раян Гарсия ҳозирда 27 ёшда. Спортчи профессионал боксда 2016 йилда дебют қилган бўлса, 2023 йилдан буён яримўрта вазн тоифасидаги жангларда иштирок этиб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг