Равшан Ражабов: «Қарши ҳужумлардан гол ўтказиб юбордик»
«Сурхон» бош мураббийи «Динамо» билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Photo: gettyimages
Футзал бўйича «Динамо» — «Сурхон» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг термизликлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ражабов ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
«Учрашув ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи бўлимни яхши бошладик. Бироқ, бўлим охирида 2 та қарши ҳужумда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик.
Танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдик. Иккинчи бўлимда ҳам худди шундай хатога йўл қўйдик. Бу эса якуний натижага таъсир қилди. Иккинчи тур учун тайёргарликни эртароқ бошлаймиз. Хатолардан хулоса чиқариб, уларни тузатишга ҳаракат қиламиз», - деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор