locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Равшан Мухадов: «Бу ерда таркибдан тўғри фойдаланиш, агар ўзимизга ишонмасак, бу ерда туришимизга нима кераги бор?»

Аркадаг бош мураббийи Андижон билан ўйиндан олдин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Равшан Мухадов: «Бу ерда таркибдан тўғри фойдаланиш, агар ўзимизга ишонмасак, бу ерда туришимизга нима кераги бор?»
Photo: Andijon FK

“Аркадаг” – “Андижон” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Равшан Мухадов қатнашди.

Авваламбор хуш келибсизлар! Албатта, ҳар бир жамоа ижобий натижа кутгани аниқ. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, биз уларни Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлари орқали ўргандик. Кучли ва кучсиз томонларини аниқладик ва шунга мос равишда тайёрландик.

Эртага “Аркадаг” учун муҳим ўйин. Ўйинга кайфият қандай? Жамоада тажрибали мутахассис ишлаяпти. Қандай кўрсатмалар берилди?

- Бош мураббий: Ўйинга қўйилган кўрсатмани яширмаймиз. Бу биз, туркман халқи ишқибозлари учун байрамдек. Ўтган йили омадли қатнашдик. Режаларимизни юқори қўйганмиз. Шу темпда олға борамиз. Ўтган йилдаги ўйинларимиз, ғалабаларимиз ҳам ўз-ўзидан келгани йўқ. Ушбу мусобақада оддий, енгил ўйинлар бўлмайди. Турнирда кучсиз жамоа йўқ. Чунки биласизлар, мусобақада Роналду жамоаси ҳам бор. Шу сабабли осон учрашувлар йўқ.

- Равшан Абдураҳмонович, биз бундай турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қиламиз. Барча футболчилар деярли терма жамоа ўзаги. Уларининг функциянал ҳолатини айтиб ўтсангиз.

- Функциянал томондан 100 фоиз қониқдик. Иккинчи давра ўйинлари старт олди. Профессионал футболчи 5-6 та турдан кейин ўз ўйинини топиб олади. Бу ерда таркибдан тўғри фойдаланиш, агар ўзимизга ишонмасак, бу ерда туришимизга нима кераги бор?

- Равшан Абдураҳмонович, “Андижон” клуби ҳақида фикрингиз қандай? Масалан, позиция бўйича қайси футболчиларини яхшироқ биласиз?

- Айёр савол. Албатта, биламиз. Айтиб ўтганимдек, ўрганиб чиқдик. Қандай легионерлар тўп сураётганини биламиз. Дарвозабони Қирғизистон терма жамоасида турибди. Яхши савияли жамоа, ўрганиб чиқдик. Бу борада нимадир десам, тўғри бўлади, эртага яхши ўйин кўрамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг