Равшан Ирматов Жиззах вилоятида бўлиб, у ердаги футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишди
Учрашув чоғида маҳаллий мутасаддилар билан ҳудудда футболни ривожлантириш муҳокама қилинди.
photo: UFA
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Жиззах вилоятида бўлиб, у ердаги футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишди.
Равшан Ирматов Жиззах вилояти футбол академияси ҳамда “Сўғдиёна” футбол клуби академияси фаолиятини ўрганди, ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўқув-машғулот жараёнларини кўздан кечирди.
Учрашув чоғида маҳаллий мутасаддилар билан ҳудудда футболни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инфратузилмани янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Иброҳим Жалолов
Редактор