locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Равшан Ирматов FIFA қўмиталари умумий учрашувида иштирок этди

Унда 2025 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи тақдирланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Равшан Ирматов FIFA қўмиталари умумий учрашувида иштирок этди
Фото: ЎФА

Аввал хабар берганимиздек, тарихда илк бор Ўзбекистон футбол ассотсияциясининг уч нафар вакили FIFA қўмиталари аъзолигига сайланганди. Доха шаҳрида FIFA қўмиталари умумий учрашуви бўлиб ўтди.

ЎФА биринчи вице-президенти, FIFA Футбол технологиялари, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раиси ўринбосари Равшан Ирматов мазкур қўмитанинг илк йиғилишида иштирок этди.

Шунингдек, ЎФА бош котиби Аваз Мақсумов FIFA Соҳил футболи қўмитаси, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина аёллар терма жамоалари мусобақаларини ўтказиш қўмитаси йиғилишидан ўрин олган конструктив учрашувларда иштирок этишди.

Куннинг иккинчи ярмида FIFA томонидан расмий тадбир ташкил этилиб, 2025 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи тақдирланди.

FIFA тадбирлари доирасида қўмита аъзолари Қатарда бўлиб ўтадиган Қитъалараро кубок финал учрашуви — ПСЖ ҳамда “Фламенго” баҳси ва “Arab Cup” мусобақасининг финалидан ўрин олган Марокаш — Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб боришади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг