locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Равшан Эрматов: «Бўлажак турнирга пухта тайёргарлик кўришимиз керак»

ЎФА вице-президенти қуръа ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Равшан Эрматов: «Бўлажак турнирга пухта тайёргарлик кўришимиз керак»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов қуръа ташлаш маросимидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Жуда ҳаяжонли қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бизга Португалия, Колумбия ва Конго/ Ямайка / Янги Каледония билан бир гуруҳдан жой олдик. Албатта, Жаҳон чемпионати бу биз учун биринчи тажриба ҳисобланади. Ишонамизки, жамоамиз яхши тайёргарлик қилиб, халқимизни хурсанд қилган ҳолда, чиройли ўйин кўрсатишади ва кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалаймиз.

Шунингдек, мундиалдаги кўплаб баҳслар бир-биридан қизиқ бўлади, осон ўйинлар ҳеч қачон бўлмайди. Шу боис, бўлажак турнирга пухта тайёргарлик кўришимиз керак. Энг муҳими мухлисларимиз мана шу Жаҳон чемпионатидан завқланиб, бутун умрга эсда қоладиган биринчи иштирок бўлади", - дея айтиб ўтди Равшан Эрматов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг