locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Равшан Эрматов: \"АҚШга фақат сайр қилгани бормаймиз\"

Футбол
Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Равшан Эрматов: "АҚШга фақат сайр қилгани бормаймиз"
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда БАА билан дуранг ўйнади (0:0) ва ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди. Sports24.uz ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг фикрлари билан қизиқди.

- Авваламбор бутун халқимизни тарихий ютуқ билан табриклайман. Бу 37 миллион халқимизнинг ғалабаси. Муҳтарам президентимизнинг спортга хусусан футболга қаратаётган эътибори самараси бугун ўз мевасини берди. Халқимиз бу кунни 33 йил кутди. Барчани яна бир бор табриклайман

- Жаҳон чемпионатига чиқдик эндиги режалар қандай, кучли термалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиладими?

- Албатта! Охирги йилларда ўзи фақат кучли ва машҳур жамоалар билан ўйнаяпмизку. Жаҳон чемпионатига фақат Американи сайр қилгани бормаймиз.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг