locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Равшан Ҳайдаров: «Осиё кубогига икки ёш кичик таркиб билан борамиз»

Тайёргарликнинг иккинчи босқичи доирасида 2 та ўртоқлик ўйини бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Равшан Ҳайдаров: «Осиё кубогига икки ёш кичик таркиб билан борамиз»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров йиғин, тайёргарлик ва навбатдаги ўртоқлик ўйинлари хусусида фикр билдирди.

"Осиё кубогига тайёргарлигимизнинг илк босқичи Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Олдимизда 2 ҳафталик тайёргарлигимиз бор эди ва унинг биринчи ҳафтаси якунига етмоқда. Асосий урғу футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига қаратилди. Сафимизда оғир мавсумни ўтказган ўйинчилар бор. Улар ҳар хил ҳолатда келишган. Ҳозирда уларнинг ҳолати ўзига келтириш билан шуғулланяпмиз.

Тайёргарликнинг иккинчи босқичи доирасида 2 та ўртоқлик ўйинимиз бор. Иордания ва Қатар U23 терма жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этамиз. Бу баҳслар ўйинимизни шакллантиришга ёрдам беради.

Осиё кубогига 2028 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар билан йўл оламиз. Биз ўзимиздан 2 ёш катта футболчиларга қарши ўйнасак ҳам кейинги олимпия циклига шаклланган ҳолда тажриба тўплаб боришни мақсад қилганмиз", — деди Ҳайдаров.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг