locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рауль Бундеслигада иш бошлаши мумкин

Рауль ўтган йили 6 йиллик фаолиятидан сўнг "Кастилья" мураббийлигидан кетганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рауль Бундеслигада иш бошлаши мумкин
Фото: Marca

"Реал Мадрид" афсонаси Рауль мураббийлик фаолиятини давом эттириши мумкин.

Bild хабар тарқатишича, испаниялик мутахасс "Боруссия М" бош мураббийи бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, немис жамоаси Херардо Сеоанни истеъфога чиқарганидан сўнг Раульга таклиф билан чиқишган. Томонлар ҳозирда музокара олиб боришмоқда. Ҳозир томонлар ўртасида келишув йўқ. Аммо клуб Раулни таклифга ижобий жавоб беришига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рауль ўтган йили 6 йиллик фаолиятидан сўнг "Кастилья" мураббийлигидан кетганди.

Маълумот учун, "Боруссия М" айни вақтда Бундеслигада 4 та турдан сўнг 2 очко билан турнир жадвалининг 17-поғонасида кетмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг