Раул Асенсио 2–4 ойга сафдан чиқиши мумкин
“Реал Мадрид” ҳимоячиси Раул Асенсио ўнг оёғининг болдир суягидаги стресс синиши сабаб жарроҳлик амалиётини ўтказади. Клубнинг расмий баёнотига кўра, операция 1-октябрь куни амалга оширилади.
Marca нашри хабарига кўра, 23 ёшли ҳимоячининг тикланиши икки ойдан тўрт ойгача давом этиши мумкин. Шу сабаб Асенсио 2026-йил якунига қадар майдонга қайтмаслиги эҳтимоли бор.
Футболчи болдир суягидаги муаммо билан аввалдан курашиб келаётганди. Дастлаб консерватив даволаш усули танланган, бироқ оғриқлар сақланиб қолгани сабаб якунда жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишга қарор қилинди.
Маълумот учун, Асенсио жорий мавсумда “Реал Мадрид” сафида ҳали расмий учрашувда майдонга тушмаган. Унинг узоқ муддатга сафдан чиқиши мадридликларнинг марказий ҳимоя чизиғидаги муаммоларини янада кучайтириши мумкин.