locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расул Йўлдошев – «Динамо» футболчиси

У ўтган мавсум 27 ўйинда майдонга тушган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расул Йўлдошев – «Динамо» футболчиси
Фото: Динамо ПФК

2026 йилги мавсум олдидан селекция ишларини давом эттираётган «Динамо» жамоаси навбатдаги футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилади.

Ўтган мавсумларни «Бунёдкор» сафида ўтказиб, 130та ўйинда майдонга тушган Расул Йўлдошев «Динамо» ПФК билан бир йиллик шартнома имзолади. Вадим Абрамов қўл остидаги ўйинлари билан танилган 25 ёшли яримҳимоячи Ўзбекистон U21 ва олимпия жамоаларида ҳам тўп сурган. У ўтган мавсум 27 ўйинда майдонга тушган.

"Ишонамизки, Расул Йўлдошев Самарқанддаги фаолияти орқали «Динамо» билан янги марраларни забт эта олади, - дейилади хабарда.

«Динамо» оиласига хуш келибсиз, Расулбек!

Биография: Расул Ҳамза ўғли Йўлдошев
Туғилган санаси: 26 октябр, 2000 йил.
Туғилган жойи: Самарқанд вилояти, Нарпай тумани
Амплуаси: Яримҳимоячи
Тўп сурган клублари: ОКМК (2019), «Бунёдкор» (2020-2025);

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг