locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расмус Хойлунд «Наполи»га тўлиқ трансфер қилинади

Келишув нархи 44 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг 23 ёшли ҳужумчиси Расмус Хойлунд фаолиятини доимий равишда «Наполи»да давом эттиради. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

A Сериянинг 37-турида «Пиза»га (3:0) қарши кечган ўйинда Хойлунд гол ва ассист қайд этди. Ушбу ғалабадан сўнг неаполликлар муддатидан олдин Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди, бу эса форвардни тўлиқ сотиб олиш шартларидан бири эди.

Манбага кўра, трансфер суммаcи 44 миллион еврони ташкил этади. Маълумот учун, Хойлунд жорий мавсумда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг