Расмий: “Рома” Мартен де Ронни 1 миллион еврога сотиб олди
Рим клуби 35 ёшли нидерландиялик футболчининг трансферини расман эълон қилди.
Фото: Getty Images
“Рома” “Аталанта” ярим ҳимоячиси Мартен де Ронни ўз сафига қўшди. Рим клуби 35 ёшли нидерландиялик футболчининг трансферини расман эълон қилди.
Трансфер суммаси 1 миллион еврога тенг бўлди. Де Рон “Рома” билан 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган икки йиллик шартнома имзолади ва янги жамоасида 15-рақам остида тўп суради.
Тажрибали ярим ҳимоячи “Аталанта” сафида жами 445 та учрашув ўтказиб, 23 та гол урган. Шунингдек, у Нидерландия терма жамоаси таркибида 44 та ўйинда майдонга тушган.
Маълумот учун, де Рон “Рома”да яна Жан Пьеро Гасперини қўл остида ишлайди. Улар аввал “Аталанта”да узоқ йиллар бирга фаолият олиб борган.