Расмий: Олли Уоткинс “Ал-Ҳилол”га ўтди
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Олли Уоткинс “Астон Вилла”ни тарк этди.
Фото: Getty Images
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Олли Уоткинс “Астон Вилла”ни тарк этиб, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда Бирмингем клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалроқ ОАВда “Астон Вилла” 30 ёшли ҳужумчининг трансферидан тахминан 60 миллион евро ишлаб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Уоткинс ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида “Астон Вилла” сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Маълумот учун, “Ал-Ҳилол” айни пайтда Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист