locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Зюле ва Ўжжан жорий мавсум охирида «Боруссия Д»ни тарк этади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячи Никлас Зюле ва яримҳимоячи Салих Ўжжан жорий мавсум якунланиши билан жамоани тарк этишини расман эълон қилди.

Ruhr Nachrichten нашрига кўра, клуб бош директори Ларс Рикен ушбу қарор юзасидан қуйидагиларни қайд этган:

«Биз жорий ҳафтада ҳар икки футболчи билан ҳам очиқ ва конструктив музокаралар ўтказдик. Натижада мавсум охирида уларни қўйиб юбориш бўйича келишувга эришдик».

Никлас Зюле 2022 йилдан буён Дортмунд клуби шарафини ҳимоя қилиб, барча турнирлар доирасида 108 та ўйинда майдонга тушган ва 3 та гол ҳамда 5 та голли узатмани амалга оширган. Салих Ўжжан ҳам 2022 йили жамоага келиб қўшилган ва 92 та учрашувда иштирок этиб, 2 та голли узатмани қайд этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг