Расман: Зион Сузуки — “Астон Вилла” футболчиси
Дарвозабоннинг янги клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши кутилмоқда.
Фото: Getty Images
“Астон Вилла” Япониянинг 23 ёшли дарвозабони Зион Сузукини “Парма”дан трансфер қилганини расман эълон қилди. Бирмингем клуби келишув тафсилотларини ҳозирча ошкор қилмаган.
Аввалроқ “Астон Вилла” Сузуки трансфери учун бонуслар билан бирга 35 миллион евро тўлаши хабар қилинганди. Дарвозабоннинг янги клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши кутилмоқда.
Сузуки “Парма” сафида 2024 йилдан буён тўп тепиб келган. У Италия клуби таркибида барча мусобақаларда 59 та учрашув ўтказиб, 83 та гол ўтказган ва 13 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Маълумот учун, “Астон Вилла” янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 23-август куни “Брайтон”га қарши ўтказади. Сузуки мазкур баҳсда янги жамоаси сафида дебют қилиши мумкин.
Насрулло Каримов
Журналист