locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

54 ёшли мутахассис 2021-йилда “Реал Мадрид”ни тарк этганидан буён илк бор мураббийлик фаолиятига қайтмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франция футбол федерацияси афсонавий футболчи ва мураббий Зинедин Зидани мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади. У ушбу лавозимда 14 йил давомида жамоани бошқарган Диде Дешамнинг ўрнини эгаллади.

54 ёшли мутахассис 2021-йилда “Реал Мадрид”ни тарк этганидан буён илк бор мураббийлик фаолиятига қайтмоқда. Зидан Франция терма жамоасини 2028-йилги Европа чемпионати ҳамда 2030-йилги Жаҳон чемпионатига тайёрлайди. Унинг илк расмий учрашувлари сентябрь ойида УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Зинедин Зидан мураббий сифатида “Реал Мадрид” билан кетма-кет уч марта УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан тарихдаги илк мутахассис ҳисобланади. Шунингдек, у мадридликлар билан икки марта Испания чемпиони, икки марта УЕФА Суперкубоги ва икки марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг