Расман: Жуан Жезус «Наполи»дан «Венеция»га ўтди
Жезус 2021 йилдан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
ФОТО: Getty images
Бразилиялик 35 ёшли ҳимоячи Жуан Жезус фаолиятини «Венеция» клубида давом эттиради. Футболчи «Наполи»ни тарк этиб, янги жамоасига эркин агент сифатида қўшилди.
Томонлар 2026/27 йилги мавсум охирига қадар шартнома имзолаган, келишувда уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам бор.
Жуан Жезус 2021 йилдан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ундан аввал «Интер» ва «Рома» каби Италиянинг машҳур клубларида тўп сурган.
Шу тариқа, тажрибали марказий ҳимоячи Италия футболидаги фаолиятини «Венеция» сафида давом эттиради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист