Расман: Жоржинё Вейналдум «Ал-Иттифоқ»ни тарк этди
Нидерландиялик яримҳимоячи Жоржинё Вейналдум амалдаги меҳнат шартномаси муддати тугагани сабабли Саудия Арабистонининг «Ал-Иттифоқ» клубидан кетди. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида эълон қилинди.
«Боб якунланди, аммо афсона абадий қолади. Раҳмат, Жини!» — дейилади Саудия клуби матбуот хизмати хабарда.
Вейналдум «Ал-Иттифоқ» сафида 2023 йил сентябр ойидан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида у жамоа либосида 101 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол уришга эришди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, тажрибали хавбек фаолияти давомида «Фейеноорд», PSV, «Ньюкасл», «Ливерпуль», «Пари Сен-Жермен» ва «Рома» каби Европанинг гранди клубларида ўйнаган, шунингдек, Нидерландия миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.