locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Жорже Жезуш – Португалия терма жамоаси бош мураббийи

Жезуш сўнгги марта Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида фаолият юритган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Жорже Жезуш – Португалия терма жамоаси бош мураббийи
ФОТО: Getty images

Португалия терма жамоаси бош мураббийи этиб тажрибали мутахассис Жорже Жезуш тайинланди. Бу ҳақда миллий жамоа матбуот хизмати ижтимоий тармоқда расман эълон қилди.

«Бугун янги сафар бошланмоқда. Миллий жамоага хуш келибсиз, жаноб Жорже Жезуш», — дейилади Португалия терма жамоаси хабарида.

Аввалроқ A Bola нашри 71 ёшли мураббий Португалия терма жамоасини 2028 йилги Европа чемпионати ва 2030 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик цикли давомида бошқариши ҳақида хабар берган эди.

Жорже Жезуш сўнгги марта Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида фаолият юритган ва энди Португалия миллий жамоаси билан янги саҳифа очмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг