Расман! Жорди Алба “Интер Майами” билан шартномасини узайтирди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: FC Inter Miami
“Интер Майами” клуби 36 ёшли чап қанот ҳимоячиси Жорди Алба билан амалдаги шартномани 2027 йилги мавсум охирига қадар узайтирди.
“Шартномамни узайтирганимдан хурсандман, чунки менда турнирларда иштирок этиш истаги бор. Шунингдек, ҳар бир учрашувда мухлислар муҳаббати сабаб ўзимни жуда яхши ҳис қиламан.
Биз ғалаба қозонишда давом этмоқчимиз ва умид қиламанки, имконият борича кўпроқ чемпионликни қўлга киритамиз”, – дейди Алба.
Эслатиб ўтамиз, Жорди Алба 2023 йилнинг ёзида бери “Интер Майами” сафида ўйнаб келмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 68 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.