locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! Жоб Беллингем фаолиятини “Боруссия Дортмунд”да давом эттиради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман! Жоб Беллингем фаолиятини “Боруссия Дортмунд”да давом эттиради
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Сандерленд» жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Жоб Беллингем эндиликда «Боруссия Дортмунд» сафида фаолият олиб боради. Клуб расмий сайтида маълум қилинганидек, футболчи билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.

Манбага кўра, Жоб Беллингемга «Айнтрахт» ва «RB Лейпциг» ҳам даъвогарлик қилган, аммо у ўзининг акаси Жуд Беллингем «Реал»га ўтиши олдидан тўп сурган клубни танлади.

Маълумот учун, ўтган мавсум Чемпионшипда 19 ёшли Беллингем 43 учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг ёрдамида «Сандерленд» плей-офф орқали Англия Премьер-лигасига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» Бундеслиганинг 2024/25-йилги мавсумида 57 очко жамғариб, 4-ўринни эгаллади. Клуб «Бавария»дан 25 очкога орқада қолди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг