Расман: Жакомо Распадори — «Аталанта» футболчиси
25 ёшли форвард янги жамоаси билан шартнома имзолади.
ФОТО: Getty Images
«Аталанта» клуби расмий сайти орқали ҳужумчи Жакомо Распадорининг «Атлетико»дан тўлиқ трансфери эълон қилинди. Италиялик футболчи янги жамоасида 18-рақам остида тўп суради.
25 ёшли форвард 2025 йил август ойида «Наполи»дан «матрасчилар» сафига келиб қўшилганди. «Атлетико»даги фаолияти давомида Распадори 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Умумий ҳисобда у мадридликлар сафида 424 дақиқа ҳаракат қилди.
Футболчининг «Атлетико» билан тузилган шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган эди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Жакомо Распадорининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.