locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Ювентус» Жереми Богани тўлиқ сотиб олди

29 ёшли вингер «Нитсса»да ижарада ўйнаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби Франциянинг «Нитсса» жамоасида ижарада ўйнаётган 29 ёшли вингер Жереми Богани сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда «бьянконери» матбуот хизмати жамоа расмий сайтида хабар берди.

«Нитсса» билан амалга оширилган келишув суммаси 4,8 миллион еврони ташкил этди, яна 0,8 миллион евро эса қўшимча бонуслар сифатида тўланади. Футболчи билан тузилган шартнома 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Бога қишки трансфер ойнасида Италия жамоасига ижара ҳуқуқи асосида ўтганди. Шу вақт ичида у барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.

Ҳужумчи муқаддам Англиянинг «Челси» ва «Бирмингем», Франциянинг «Ренн», Испаниянинг «Гранада», шунингдек, Италиянинг «Сассуоло» ҳамда «Аталанта» клубларида тўп сурган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг