Расман: «Ювентус» Ругани билан шартномани узайтирди
30 ёшли ҳимоячи Турин клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
ФОТО: Getty Images
Туриннинг «Ювентус» клуби марказий ҳимоячи Даниеле Ругани билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда «зебралар» матбуот хизмати расман эълон қилди.
Янги битимга кўра, футболчи клуб билан 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги келишув имзолаган. Ругани «Ювентус» тизимида 2012 йилдан бери фаолият юритиб келади ва клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
У фаолияти давомида ижара асосида «Эмполи», «Ренн», «Кальяри» ва «Аякс» жамоаларида ҳам тўп сурган. Ҳозирга қадар Ругани «Ювентус» сафида 152 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 30 ёшли ҳимоячининг бозор қиймати 2 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист