locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Ювентус» Кенан Йилдиз билан шартномани 2030 йилгача узайтирди

Турк футболчиси 2022 йилдан бери туринликлар сафида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби турк ҳужумчи Кенан Йилдиз билан амалдаги келишувни 2030 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда Италия клуби ўзининг расмий сайтида маълум қилди.

Аввалроқ матбуотда тарқалган хабарларга кўра, янги шартномага биноан 20 ёшли форварднинг маоши Турин жамоасидаги энг юқори маошлардан бирига айланади.

Кенан Йилдиз 2022 йилнинг ёзида эркин агент мақомида Мюнхеннинг «Бавария» клубидан «Ювентус» ёшлар жамоасига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда иқтидорли вингер барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 8 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Айни дамда «Ювентус» Италия Серия А турнир жадвалида 45 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда Миланнинг «Интер» клуби 55 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг