locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Унинг сўнгги иш жойи "Ливерпуль" клуби бўлганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
ФОТО: Getty images

Германия миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб Юрген Клопп тайинланди.

59 ёшли немис мутахассиси билан 2030 йил июль ойига қадар амал қиладиган шартнома имзоланди.

Клоппнинг мураббийлар штабига унинг кўп йиллик ёрдамчилари Петер Кравиц ва Пепейн Лейндерс, шунингдек, Свен Бендер ҳам киритилди.

Клоппнинг бош мураббий сифатидаги сўнгги иш жойи 2015–2024 йилларда бошқарган «Ливерпуль» клуби бўлган.

У 2025 йил январидан 2026 йил июлига қадар Red Bull компаниясининг глобал футбол йўналиши раҳбари лавозимида фаолият юритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг