locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Янник Шустер «Брентфорд» футболчисига айланди

Томонлар ўртасида 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Брентфорд» клуби расмий сайтида Австриянинг «RB Зальцбург» жамоаси ҳимоячиси Янник Шустер трансфери эълон қилинди.

«19 ёшли футболчи жамоа билан 2031 йил июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Шунингдек, келишувда шартномани яна бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.

Марказий ҳимоячи жорий мавсумда «Зальцбург»нинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллаб, барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушди ва битта гол уришга муваффақ бўлди. Шунинг ортидан у Ғарбий Лондонга йўл олди.

Австрия ёшлар терма жамоаси (U-21) аъзоси ҳисобланган Шустер жорий мавсумда Европа Лигасида ҳам учта учрашувда қатнашди, жумладан, Премьер-лига вакили «Астон Вилла»га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади», — дейилади клуб хабарда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг