locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Ян Зоммер фаолиятини \"Брюгге\" клубида давом эттиради

37 ёшли посбон эркин агент сифатида янги жамоаси билан 2029-йилгача мўлжалланган уч йиллик шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Швейцариялик тажрибали дарвозабон Ян Зоммер Бельгиянинг амалдаги чемпиони "Брюгге" клуби сафига ўтди.

37 ёшли посбон эркин агент сифатида янги жамоаси билан 2029-йилгача мўлжалланган уч йиллик шартнома имзолади. У "Брюгге"да фаолиятини якунлаган бельгиялик тажрибали дарвозабон Симон Миньоленинг ўрнини эгаллайди.

Ян Зоммер сўнгги уч мавсумни "Интер" сафида ўтказди. Милан клуби билан у икки бор Италия чемпиони бўлди ҳамда УЕФА Чемпионлар лигаси финалида ҳам иштирок этди.

Маълумотларга кўра, тажрибали дарвозабоннинг "Брюгге"ни танлашига клубнинг келаси мавсум УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этиши асосий омиллардан бири бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг