Расман: Ян Паул ван Хекке — «Тоттенҳем» футболчиси
Лондондаги «Тоттенҳем» клуби ўзининг расмий сайтида «Брайтон» марказий ҳимоячиси Ян Паул ван Хеккенинг трансфери эълон қилинди. Таъкидланишича, 26 ёшли нидерландиялик футболчи «шпорлар» билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Таниқли журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, Лондон клуби нидерландиялик ҳимоячи трансфери учун «Брайтон»га 52 миллион фунт стерлинг (59,8 миллион евро) тўлаган. Шунингдек, келишувга кўра, «Брайтон» футболчининг кейинги эҳтимолий сотувидан 20 фоиз улуш оладиган бўлди.
Ван Хекке 2020 йилнинг сентябрь ойидан буён «Брайтон» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ушбу давр мобайнида у барча турнирлар доирасида 131 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг айни дамдаги бозордаги трансфер баҳоси 45 миллион еврони ташкил этади.