locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Яқин Шарқдаги вазият туфайли Қатардаги барча турнирлар тўхтатилди

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши қўшма ҳарбий операция бошлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Қатар Футбол Ассоциацияси (QFA) матбуот хизмати Яқин Шарқдаги ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашгани сабабли мамлакатдаги барча футбол мусобақалари ва ўйинлар номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилди.

«Қатар Футбол Ассоциацияси бугундан бошлаб барча турнирлар, мусобақалар ва ўйинлар кейинги хабарномага қадар қолдирилишини маълум қилади. Мусобақаларни қайта тиклашнинг янги саналари Ассоциациянинг расмий каналлари орқали ўз вақтида эълон қилинади», — дейилади QFA баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши қўшма ҳарбий операция бошлади. Бунга жавобан Эрон Ислом Республикаси Исроил, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Қувейт ва Баҳрайндаги Америка ҳарбий базалари ҳамда бошқа стратегик объектларга ракета зарбалари йўллади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг