Расман: Возинья «Коло-Коло»га ўтди
Кабо-Верде терма жамоасининг 40 ёшли дарвозабони Возинья фаолиятини Чилининг «Коло-Коло» клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
«Возинья энди "Коло-Коло" футболчиси», — дейилади клуб баёнотида.
Томонлар ўртасидаги шартнома муддати расман ошкор қилинмаган. Бироқ Transfermarkt маълумотларига кўра, келишув 2026 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Тажрибали посбон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Кабо-Верде терма жамоаси сафида 4 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Возиньянинг сўнгги клуби Португалия иккинчи дивизионида иштирок этувчи «Шавиш» бўлган. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 19 та ўйинда қатнашиб, 6 та баҳсда ўз дарвозасидан гол ўтказмаган.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, 40 ёшли дарвозабоннинг трансфер қиймати 500 минг еврони ташкил этади.