Расман: «Волфсбург» Даниел Бауерни истеъфога чиқарди
Мутаҳассис жамоани 2025 йилнинг ноябр ойидан бери бошқариб келаётганди.
ФОТО: Getty Images
Германиянинг «Волфсбург» клуби ўзининг 43 ёшли бош мураббийи Даниел Бауерни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди. Мутаҳассис жамоани 2025 йилнинг ноябр ойидан буён бошқариб келаётган эди.
«Волфсбург» жорий мавсумда Бундеслига доирасида жуда муваффақиятсиз иштирок этмоқда. Жамоа ортида қолган 25 та учрашувдан сўнг бор-йўғи 20 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг қуйи қисмида — ўн еттинчи ўринда бормоқда.
«Бўрилар» эндиликда навбатдаги тур доирасида сафарда «Хоффенхайм» меҳмони бўлишади. Мазкур беллашув 14 март, шанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 19:30да старт олади. Жамоани ушбу ўйинга ким тайёрлаши ҳозирча маълум қилинмаган.
Насрулло Каримов
Журналист