locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Виктор Муньос — «Ливерпуль» футболчиси

Томонлар ўртасида узоқ йиллик шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мерсисайднинг «Ливерпуль» клуби ўзининг расмий сайтида «Осасуна» қанот ҳужумчиси Виктор Муньоснинг трансфери ҳақида эълон қилди. Таъкидланишича, 22 ёшли испаниялик вингер жамоа билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Аввалроқ ОАВда «Ливерпуль» футболчини сотиб олиш учун «Осасуна» билан шартномада кўрсатилган 40 миллион евролик товон пулини фаоллаштиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳужумчи фаолияти давомида «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клублари ёшлар академиясида таҳсил олган. Муньос 2025 йилнинг ёзидан бери «Осасуна» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ушбу давр мобайнида испаниялик вингер барча турнирлар доирасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор баҳоси 30 миллион евронни ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг