Расман: Ваут Вегорст «Твенте»га ўтди
Шартнома 2028 йилгача мўлжалланган.
Фото: Twente
Нидерландия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Ваут Вегорст эркин агент сифатида «Твенте» клубига ўтди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар қилди.
33 ёшли ҳужумчи янги жамоаси билан 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади.
Вегорст 2024 йилнинг ёзидан буён «Аякс» сафида тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 34 та учрашувда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.
Тажрибали форвард фаолияти давомида «Вольфсбург», «Бёрнли», «Бешиктош», «Манчестер Юнайтед», «Хоффенхайм» ва бошқа бир қатор клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Твенте» ўтган мавсум Нидерландия Эредивизиясида 4-ўринни эгаллаган эди.