Расман: Уоткинс – «Ал-Ҳилол» футболчиси
30 ёшли ҳужумчи билан уч йиллик шартнома имзоланди.
ФОТО: Getty images
«Ал-Ҳилол» «Астон Вилла» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Олли Уоткинсни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. 30 ёшли ҳужумчи билан уч йиллик шартнома имзоланди.
Аввалроқ бирмингемлик клуб «Ал-Ҳилол»нинг Уоткинс учун 58,4 миллион евро миқдоридаги сўнгги таклифини қабул қилгани, шунингдек, бонуслар сифатида яна 2 миллион евро тўланиши ҳақида хабар берилган эди.
«Ал-Ҳилол» Уоткинсни Карим Бензема ўрнига трансфер қилди. Саудия клуби Бензема билан ҳамкорликни якунлашга тайёр. Шунингдек, клуб «Арсенал» вингери Габриэл Мартинеллини 65 миллион евро эвазига трансфер қилиш бўйича келишувга эришган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист